"Учар голландлар" Қатарга боради, Туркияда эса мундиалга чиқиш учун умид бор

"ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. 

Ўз майдонида Норвегияни қабул қилган "учар голландлар" сўнгги ҳал қилувчи турда Стивен Бергвей ва Мемфис Депайнинг голлари эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди. 

Ушбу натижадан сўнг, Нидерландия очколари сонини 23 тага етказиб олиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди. 



Черногорияга қарши майдонга чиққан турклар ҳам бу турда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 

Ўз гуруҳида Нидерландиядан кейинги иккинчи ўринни қўлга киритган Туркия энди жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-оффда иштирок этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!