Учта гранд 1 миллиард евролик футболчига харидор
“Барселона” мутасаддилари клуб тарбияланувчиси Ансу Фати билан шартномани янглаган пайтда унга бир миллиард евро миқдорида товон пули белгилаган эди.
Бироқ, 20 ёшли футболчи каталонияликлар асосий таркибига қабул қилинганидан кейин икки марта оғир жароҳат олгани вазиятни тубдан ўзгартириб юборди.
Ансу Фати аввалги даражасига кўтарила олмаяпти. У клубдан кетишни режалаштирмоқда. Раҳбарият ҳам аввалги мавқеини бой берган ўйинчи билан хайрлашишга тайёр.
Англия Премьер-лигасининг бир неча клублари Ансу Фатини ўз сафига чорламоқда. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” Лионель Мессининг вориси сифатида эътироф этилган ҳужумчини ўз сафига чорламоқда.
Фикрлар