УЕФА Буффонга қарши иш очди

CHERY AUTO

УЕФА "Ювентус" дарвозабони Жанлуиджи Буффонга нисбатан ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Реал"га қарши жавоб ўйини (1:3)даги хатти-ҳаракатлари юзасидан иш очди.

Tecno

Унга қарши икки банд бўйича иш очилган. Буларнинг бири унга кўрсатилган тўғридан-тўғри қизил карточка боис бўлса, иккинчиси ҳакамнинг қарорига эътироз билдиргани учундир.

УЕФА тартиб-интизом қўмитасининг бу борадаги якуни қарори 31 май санасида эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!