УЕФА Буффонни жазолаши мумкин
Ads

Европа футбол уюшмалари ассоциацияси (УЕФА) “Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффонга интизомий жазо қўллаш бўйича иш очди.

11 апрель куни “Ювентус” сафарда “Реал”ни 3:1 ҳисобида мағлуб қилди, бироқ турнирнинг ярим финалига чиқа олмади. Сабаби туринликлар биринчи учрашувда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан дарвозани ишғол қилган. Шундан сўнг Буффон учрашув бош ҳаками Майкл Оливер билан тортишгани учун майдондан четлатилган.

Бу қизил карточка 40 ёшли футболчининг ЕЧЛ учрашувларидаги илк четлатилиши бўлди. У шу вақтга қадар 117 ўйин ўтказган. Мазкур ҳолат бўйича иш 31 май куни кўриб чиқилади.