УЕФА "Евро-2020"ни қолдириш учун 302 миллион евро талаб қилмоқда

  • 17 марта, 2020, 12:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Агар “Евро-2020” қолдирилган тақдирда УЕФА лигалар ва клублардан жами 302 млн евро товон пули ундириб олмоқчи. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Tecno

Айнан мана шунча маблағ Европа чемпионатини 2020 йилдан 2021 йилга кўчириш учун етарли бўлади. УЕФА бу ҳақдаги талабини бугун бўлиб ўтадиган видеоконференция йиғилишида маълум қилади.

Таъкидлаш керакки, агар миллий чемпионатлар якунланиши керак деган қарорга келинса, “Евро-2020” қолдирилади.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар 12 та шаҳарда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию