УЕФА еврокубокларнинг ҳозирги форматини сақлаб қолиши мумкин
УЕФА президенти Александер Чеферин еврокубокларнинг ҳозирги форматини келгусида ҳам сақлаб қолиш масаласи кўриб чиқилаётганини айтди.
“Финал саккизлиги” бу пандемия туфайли юзага келган энг қизиқарли нарсалардан бири бўлди. Биз еврокубокларнинг форматини ўзгартиришга мажбур бўлдик. Бу эса жуда қизиқарли бўлиб чиқди. "Финал саккизлиги"ни тақвимга киритиш осон эмас. Аммо мухлисларга бундай қизиқарли жанглар керак. Бир ўйиндан иборат ўйинларда исталган жамоа ғалаба қозониши мумкин. Биз ушбу масалани сентябрь ёки октябрда кўриб чиқамиз”, - дейди Чеферин.
Фикрлар