УЕФА Гвардиолани 2та ўйинга четлатди

УЕФА "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиолани иккита ўйинга дисквалификация қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Бунга сабаб 47 ёшли испаниялик мутахассис “Ливерпул”га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсида учрашув ҳаками Матеу Лаосга бақирган.

Эслатиб ўтамиз, ҳакам ушбу ҳолатдан сўнг Гвардиолани майдондан четлатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!