УЕФА клублар рейтингинида испан клублари етакчилигида давом этади
Ads

УЕФА расмий сайти қитъа клубларининг янги рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингда испан клублари ҳамон етакчилик қилишмоқда.

Жадвалда 157,799 балл билан “Реал” 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, кейинги ўринларда “Атлетико” (136,799) ва “Барселона” (135,799) клублари боришмоқда.

Кучли ўнликдан шунингдек “Бавария”, “Ювентус”, “Севилья”, ПСЖ, “Манчестер Сити”, “Боруссия” Д ҳамда “Арсенал” жамоалари ўрин олишган.