УЕФА "Комо" жамоасига Чемпионлар Лигаси ўйинларини ўз стадионида ўтказишга рухсат бермади
2025/26 йилги мавсумда Италия А Сериясида кутилмаган натижа қайд этилди: "Комо" мусобақани 4-ўринда якунлаб, клуб тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлди.
Бироқ жамоанинг ўз уй ўйинларини ўтказиб келаётган "Джузеппе Синигалья" аренаси бор-йўғи 13 602 томошабинга мўлжалланган. Бу кўрсаткич УЕФАнинг асосий евро мусобақа ўйинлари учун қўйилган талабларига жавоб бермайди.
Шу боис "Комо" Чемпионлар Лигаси учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион излашга мажбур. ОАВ хабарларига кўра, жамоа ўзининг халқаро баҳсларини "Сассуоло" клубига тегишли "Мапеи" аренасида қабул қилиши кутилмоқда. Мазкур стадион 23 717 нафар мухлисни сиғдира олади.

Фикрлар