УЕФА Конференциялар лигаси. Сергеевнинг дубли эвазига "Тобол" Ховартия клубини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
УЕФА Конференциялар лигаси саралаш босқичидан ўрин олган "Тобол" - "Хайдук" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда Қозоғистон жамоаси қўшимча бўлимларда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Тобол" сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Игорь Сергеев баҳсни асосий таркибда бошлади. Легионеримиз жамоасининг иккинчи ва учинчи голларига муаллифлик қилди. Ўйиннинг 79-дақиқасида Сергеев захирага олинди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Хорватия жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, "Тобол" кейинги босқичга йўл олди.
Фикрлар