УЕФА “Ливерпуль” ва Клоппни ҳақоратлаган ҳакамни четлатди

Англиялик ҳакам Дэвид Кут сўнгги кунларда футбол мухлисларининг диққат марказида бўлиб турибди. Бунга, Кутнинг маст ҳолатда “Ливерпуль” ва Юрген Клоппни ҳақорат қилган видеоси сабаб бўлди. 

Англия футбол федерацияси Дэвидни суд жараёнларига қадар ишдан четлатди. The Sun хабарига кўра, УЕФА ҳам ҳам арбитрни вақтинчаликка четлатган.

Агарда, судда Кут айбдор деб топилса, ундан ҳакамлик лицензияси олиб қўйилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
13/11/2024 22:26
Ismi jismiga mosakana devid kut bratti