УЕФА президенти ЕЧЛда видеотакрорлар тизими жорий этилиши ҳақидаги хабарни инкор этди

УЕФА президенти Александр Чеферин Чемпионлар лигасининг янги мавсумида чорак финал босқичидан бошлаб видеотакрорлар тизими (VAR) жорий этилиши ҳақидаги хабарни рад этди.

"Билмадим бу хабар қаердан пайдо бўлди. Биз ҳали буни муҳокама қилмадик. Бундан ташқари VAR тизими мени ҳайратлантира олмади. Тўғри, хато қилиш мумкин бўлган мураккаб вазиятлар ҳам кўп учрайди. Қачон VAR кераклигини ким ҳал қилади? Бош ҳакамми ёки видеоассистент? Мухлислар ва журналистлар буни тушунишмайди. Ҳакам кўрса ёки кўрмаса нима бўлади? Бу борада шунга ўхшаган кўплаб тушунарсиз саволлар бор. Лекин вақти келиб албатта видеотакрорлар жорий этилишини тушуниб турибмиз", - дейди Чеферин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!