УЕФА ПСЖ мураббийини жазолаши мумкин
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери УEФАдан мазкур ташкилот турнирига бўлган нопрофессионаллик учун жазо олиши мумкин.

“Le Parisien” хабарига кўра, Эмерининг жамоаси майдонга кеч тушиб келган. Қайд этиш жоиз, парижликларнинг олдинги устози Лоран Блан ҳам 2014 йилда худди шундай ҳолат учун анчагина жиддий тарзда жазо олган эди.

Ўшанда франциялик мутахассис қўл остидаги жамоа 1/8 финал доирасида “Байер”га қарши кечган сафар баҳсида(1:2) майдонга кеч тушган эди ва Блан икки ўйинга дисквалификация қилинган эди.