УЕФА Россия клубларига оид санкциялар бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия клублари санкциялар сабабли тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери Европа кубокларида иштирок этмаяпти. Айрим спорт турларида россиялик спортчиларга нисбатан чекловлар юмшатилмоқда, аммо футболда ҳозирча бундай ўзгариш кузатилмади.

2026/2027 йилги Европа кубоклари мавсуми яқинда бошланади. УЕФА тайёргарлик доирасида клуб турнирлари иштирокчилари рўйхатига оид ҳужжатларга ўзгартиришлар киритди. Бу ўзгаришлар Россия жамоаларининг мусобақалардан четлатилишини давом эттиришни назарда тутади.

Натижада, ташкилот мавжуд ҳолатни сақлаб қолишга қарор қилди — санкциялар ўз кучида қолади. Тегишли ҳужжатлар “Match TV”га маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида мос равишда ПСЖ, “Астон Вилла” ва “Кристал Пелас” ғолиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!