УЕФА Россиядан Чемпионлар лигаси финалини олиб қўядими?
Санкт-Петербургдаги Чемпионлар лигаси финали ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин ўйиннинг бошқа шаҳарга ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
Британия ОАВлари ДХР ва ЛХРни тан олгани учун УЕФА Россиядан финални ўтказиш ҳуқуқини олиб қўйиши мумкинлигини ёзди.
"Умуман олганда, турли ОАВ биздан нимадир олиб қўйилиши ҳақида биринчи марта ёзаётгани йўқ. Биз бу билан 2008 йилдан бери ишлаяпмиз, ўшанда финаллар ҳам биздан бир неча марта "олиб қўйилган". Биз тайёрланяпмиз. Режага кўра, УЕФАдаги ҳамкасбларимиз билан мунтазам равишда мулоқот қилиб, бизда бундай муҳокамалар бўлмаган.
Тайёргарликларимиз қизғин давом этмоқда. Навбатдаги ишчи ташрифлар март ойига режалаштирилган. Биз учун ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, шахсан мен билан бу борада УЕФА билан ҳеч қандай музокаралар бўлмаган”, - деди Сорокин.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг бу йилги финали 28 майга белгиланган.
Фикрлар