УЕФА сўзида турса, Чемпионлар лигаси ғолиби ким бўлади?
ПСЖ ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш имконияти пайдо бўлди.
Гап шундаки, парижликлар ЕЧЛ ярим финалчилари орасида Европа Суперлигасига қўшилишни истамаган ягона клуб ҳисобланади. Агар УЕФА "Реал", "Челси" ва "Манчестер Сити"ни мусобақалардан четлатса, у ҳолда ПСЖ соврин учун ягона номзод бўлиб қолади.
Агар ҳаммаси ўзгаришсиз қолса ва клублар четлатилмаса, ПСЖ ярим финалда "Манчестер Сити"га қарши, "Реал" эса "Челси"га қарши баҳс олиб боради.
ПСЖ ушбу босқичга қадар “Барселона” ва “Бавария” каби гранд жамоаларни турнирдан чиқариб юборди. Мусобақанинг бу ҳолатда тўхтатилиши Париж клуби учун нисбатан адолатсизроқ бўлиши мумкин.
Фикрлар