УЕФА Суперкубоги финалчиси учун катта йўқотиш

TIGGO 2 PRO

“Аталанта” ҳужумчиси Жанлука Скамакка “Парма” билан кечган ўртоқлик учрашувида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

 Бергамоликлар маълум қилишича, италиялик форварднинг хочсимон пайлари  узилган. Кўплаб нашрлар 25 ёшли футболчини камида 5 ойга сафдан чиққанини ёзишмоқда.

“Аталанта” 14 август куни УЕФА Суперкубоги финалида “Реал Мадрид”га қарши майдонга тушади.

Скамакка ўтган мавсум 44 та учрашувда 19 гол ва 7 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!