УЕФА Суперкубоги. "Реал" - "Айнтрахт": Матнли трансляция!

Европа Суперкубоги учун "Реал" ва "Айнтрахт" жамоалари ўртасидаги беллашув бошланди. Қуйида мазкур ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

реал_1

90+3. Тугади. "Реал" - Европа Суперкубоги ғолиби. Якуний ҳисоб 2:0. 

90. Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88. Гётце ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

84. Анчелотти ўзгаришларни амалга оширди. Винисиус, Кроос ва Карвахаль ўрнига Себальос, Чуамени ва Рюдигер баҳсга қўшилди.

80. Крооснинг зарбаси ноаниқ кетди. 

78. "Реал" иккинчи голдан сўнг янада ишончли ўйин намойиш этмоқда.

75. "Қироллик клуби"да Вальверде ўз ўрнини Камавингага бўшатиб берди.

70. Ўзгариш. "Бургутлар" сафида Туре ўрнига Аларио майдонга туширилди.

66. Ўзгариш энди Мадрид клуби таркибида. Модрич ўрнига Родриго ўйинни якунлаб қўяди.

гобе

65. ГООООООООЛ! Карим Бензема "Реал"нинг иккинчи голини урмоқда. Винисиусдан ассист!

64. Ансгар Кнауфф хавфли зарба йўллади. Аммо Куртуага бу ортиқча қийинчилик туғдирмади. 

61. Уххх. Каземиронинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

60. Майдонда ҳарорат ўта ошиб кетди. 

58.Франкфуртликларда ўзгариш. Роде ва Линдстром ўз ўрнини Коло-Муани ва Гётцега бўшатиб берди.

винни

54. Винисиуснинг зарбасини "Айнтрахт" посбони Трапп бартараф этди. 

52. Винисиус тезкорлик билан рақиб футболчиларини алдашга уриниб кўрди. Бироқ ҳимоячилар уни тўхтатиб қолди.

49. "Реал" ўйинни ўз назорати остида ушлаб турибди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+1. Илк 45 дақиқалик якунига етди. Ҳозирча ҳисоб - 1:0, "Реал" фойдасига.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

41. Бенземанинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

алабен

Бурчакдан амалга оширилган ажойиб комбинацияни Давиб Алаба голга айлантирди.

37. ГОООООООЛ! "Реал" учрашувда ҳисобни очди.

35. Жамоалар узатмаларда кичик хатоларга йўл қўймоқда.

32. Тўп учун футболчилар жиддий кураш олиб бормоқда. 

29. Ҳаммаси жойида. Учрашув давом этади.

27. Карвахаль яна Кристофер Ланц билан тўқнаш келди. Ланц майдонга ноқулай йиқилди. 

24. Тибодан иккинчи сейв.  

22. "Бургутлар" майдонда рақибдан асло қўрқмаяпти. Германия жамоаси номдор клубга қарши кураш таклиф қила олмоқда.

20. "Қаймоқранглилар" тўп назоратини ўз қўлига олди. 

17. Хавфли вазият! "Реал" жуда қулай имкониятдан гол ура олмади. Аниқроғи, "Айнтрахт" ҳимоячилари қаҳрамонлик кўрсатиб, дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди. 

14. Даити Камада дарвозабон Куртуа билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Аммо "Реал" посбони яна жамоасини голдан қутқарди. 

трибуна

12. "Айнтрахт" футболчиси Куртуа дарвозаси томон зарба берди. Тибо ўз ўрнида. Шунингдек, бу вазиятда офсайд ҳам қайд этилди.

10. Карвахаль рақибига нисбатан кескин ҳаракат қилди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

7. "Реал" бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо "қироллик клуби" вазиятдан унумли фойдалана олмади. 

5. Винисиусга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

1. Учрашув старт олди.

* УЕФА суперкубоги учун жанг бошланмоқда, азизлар! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!