УЕФА Суперкубоги учун илк бор икки шаҳар вакили курашади

 

“Реал Мадрид” жамоаси ЕЧЛ финалида “Ливерпуль” билан ўзаро баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кетма-кет учинчи марта Европанинг бош совринига эга чиқди.

“Қироллик клуби” УЕФА Суперкубогида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу соврин учун “Реал” Европа Лигасида ғолиб бўлган ҳамшаҳари “Атлетико” билан куч синашади.

Шу тариқа, Европа Суперкубоги учун баҳсда илк бор икки шаҳар вакили баҳс олиб борадиган бўлди.  Мазкур ўйин 15 август куни Эстония пойтахти Таллин шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун, “Реал” ўз тарихида тўрт марта – 2002, 2014, 2016 ва 2017 йилларда Суперкубокка эга чиққан. “Атлетико” икки марта мазкур совринни қўлга киритган – 2010 ва 2012 йилларда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!