УЕФА супертурнирдан воз кечди
Европа футбол федерациялари уюшмаси (УЕФА) президенти Александер Чеферин қитъанинг гранд клублари илгари сурган Европа Суперлигаси мусобақасини ташкил қилиш бўйича лойиҳани рад этди.
- УЕФА раҳбари бир неча маротаба Суперлига ташкил қилинишига қарши эканини билдирган. Жамоалар мавқеини кўтариш ёки туширишга қаратилган янги лигаларни тузиш муҳокама қилинмайди. Европа футболи шунга асосланган. Чемпионлар лигаси эса дунёнинг энг нуфузли мусобақаси бўлиб қолаверади, - дейилади УЕФА баёнотида.
Аввалроқ, қитъанинг етакчи клублари энг кучли 18 та жамоа иштирокида янги Суперлига тузиш таклифини берганди. Режага кўра, Европа Чемпионлар лигасидан нуфузлироқ бўлган бу турнир 2022 йилдан старт олиши керак эди.
Фикрлар