УЕФА таркибидаги чемпионатлар ҳам Ўзбекистон сингари "баҳор-куз" тизимига ўтиши мумкин

УЕФА “куз-баҳор” тизимини қабул қилган чемпионатларга “баҳор-куз” тизимига ўтишни таклиф қилмоқчи.

«Спорт-Экспресс» нашрининг ёзишича, УЕФА жорий мавсумни якунлаш учун ҳам шундай йўл тутмоқчи. Европаликлар тўхтаб қолган миллий чемпионатларнинг жорий мавсумини август-ноябрь ойларида якунлаб, янги 2021 йилги мавсумни февраль-март ойларида бошлашлари мумкин.

Европанинг айрим мамлакатлари чемпионатларни муддатидан аввал якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!