УЕФА
Ads

Хабарингиз бор келаётган янги ҳафтада УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган яна 4та учрашув бўлиб ўтади.

УЕФА эса 12 март куни бўлиб ўтадиган "Ювентус" – "Атлетико" ҳамда "Манчестер Сити" – "Шальке" учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра Туриндаги ўйинни голландиялик Бьорн Кёйперс бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Манчестердаги баҳс эса франциялик Клеман Тюрпенга ишониб топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала учрашув 12 март куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.