Уэльс Хитой дарвозасига жавобсиз 6 та гол киритди

Хабарингиз бор айни кунларда Хитойда "China Cup" халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Унинг биринчи ўйинида Хитой ҳамда Уэльс терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Мазкур ўйинда Райан Гиггз шогирдлари рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишди. Ушбу ўйинда Гарет Бэйл хет-трик муаллифига айланди.

Шу тариқа Уэльс мазкур турнир финалига йўл олди.

"China Cup". Ярим финал

Хитой - Уэльс 0:6 (0:4 , 0:2)

Голлар: Бейл (2, 21, 62), Воукс (38, 58), Уилсон (45).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!