Уэльслик футболчиларнинг оламшумул рекорди Гиннес китобига киритилди
Ads
 
 
Уэльснинг "Нью Сэйнтс" жамоаси футболчилари мамлакат чемпионатида усзлуксиз ғалаба қозониш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.
 
Миллий чемпионатнинг навбатдаги турида "Нью Сэйнтс" вакиллари "Кефн Друдис" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кетма-кет 27-ғалабасини нишонлади. Бу кўрсаткич жаҳон рекорди сифатида қайд этилди.
 
Аввалги рекорд натижа 1971-1972 йилги мавсумда Йохан Кройфф бошчилигидаги "Аякс" жамоаси томонидан қайд этилган эди. Ўшанда амстердамликлар қаторасига 26 та учрашувда зафар қучган.
 
 
Аслида жаҳон футболчи тарихида 27 ўйиндан иборат ғалабалар серияси қайд этилган. Шотландия 5-дивизиони вакили "Ист Килбрид" жамоасининг бу натижаси лига мавқеининг пастлиги туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмаган эди.