“Уфа” раҳбари Ўруновни нима қилишни билмаяпти!
“Уфа” клуби бош директори Ринат Шайбеков “Спорт экспресс” нашрига ёзда клуб билан шартномаси якунланадиган ўйинчилар бўйича берган интервьюсида ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов ҳақида ҳам гапирди.
- Плиев билан келишувни янгилаганимизни биласизлар. Ўруновни нима қилишни билмайман. Буни вақт кўрсатади. Қолган легионерлар масаласини ҳам мавсум якунлангач, кўриб чиқамиз, - деди Ринат Шайбеков.
Маълумки, Остон Ўруновнинг трансфер ҳуқуқи “Спартак”га тегишли. Ҳамюртимиз москва клуби билан ёзда беш йиллик битим тузган. “Уфа” легионеримизни мавсум охиригача ижарага олди. Бироқ, уфаликларда Ўруновнинг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор.
Остон “Уфа” жамоасига қайтганидан кейин учта учрашувда майдонга тушди ва бир бор голли пас узатди.
Фикрлар