UFC 135 турнири натижалари
Ads

Куни кеча Америка Қўшма Штатларининг Линкольн шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 135 турнири ўз ниҳоясига етди.

Жастин Гэтжи биринчи раундда ёқ рақиби Жеймс Викни нокаутга учратди ва ғалаба қозонди.

Майкл Жонсон Андре Филини ҳакамлар қарорига кўра (29-28, 27-30, 29-28) мағлуб этди.

Кортни Кейси ҳакамлар қарорига кўра (30-27, 28-29, 29-28) рақиби Анжелла Ҳилл устидан ғалаба қозонди.

Брайан Барберена Жейк Элленбергерани биринчи раундда техник нокаутга учратди.

Дейвисон Фигередо иккинчи раундда Жона Морагуни техник нокаутга учратгани эвазига мағлуб этди.