UFC 249. Стивенс ва Каттар қарама-қаршилиги бўлиб ўтади

  • 6 февраль, 2020, 16:31
  • 0
  • MMA

18 апрель куни Нью-Йоркда UFC 249 кечаси бўлиб ўтади. Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида марказий жанг бўлиб ўтади.

Ушбу оқшомда Жереми Стивенс ва Келвин Каттар ўзаро тўқнаш келиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтликнинг жанги аслида UFC 248 доирасида 7 март куни бўлиб ўтиши кўзда тутилганди, аммо Стивенс жароҳатидан тикланиб улгурмаслигини маълум қилиб, жангни қолдирилишини сўраган эди.

Маълумот учун, 33 ёшли Стивенс ҳисобида 21 та ғалаба (19 нокаут) ва 7 та мағлубият бор, 31 ёшли Каттар эса фаолияти давомида 12 бор ғалабага эришган (9 нокаут) ва 8 маротаба мағлубиятга учраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!