БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган "UFC 251" турнирида қизиқарли жанг бўлди.

Чехиялик Иржи Прохаска UFCдаги дебют жангида туркиялик Волкан Оздемирга қарши октагонга кўтарилди. Томошабоп жанг кўрсатган Прохаска иккинчи раундда рақибини ажойиб нокаут эвазига мағлуб этишни уддасидан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг марказий жангида Камару Усман ва Хорхе Масвидаль чемпионлик учун ўзаро жанг қилади.

Сайтимиз ижодкорлари "UFC 251" турнирининг матнли трансляциясини ёритиб боришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)