"UFC 251"да чемпионлик учун реванш жанги бўлади

  • 9 июнь, 2020, 16:17
  • 0
  • MMA

"UFC 251"нинг марказий жангида ярименгил вазн тоифасининг амалдаги чемпиони Алекс Волкановски ҳамда собиқ чемпион Макс Хеллоуэй қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

Мусобақа 11 июль куни Абу-Дабида бўлади. Аввалига, турнирни 6 июнь куни Австралияда бўлиб ўтиши режалаштирилганди, аммо коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган.

"UFC 245" доирасида иккала жангчи ўзаро тўқнаш келишганди ва Волкановски ҳакамларнинг қарорига кўра, рақиби устидан ғалаба қозонишни уддасидан чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!