UFC икки дивизионинг чемпиони Аманда Нуньес навбатдаги жангини Меган Андерсонга қарши ўтказади.

Ярименгил вазн тоифасида кечадиган жанг оқшомнинг асосий жанги бўлади. Аммо, турнир қаерда бўлиб ўтиши номаълум.

Нуньес кетма-кет 11 та жангдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. У сўнгги бор, 6 йил аввал мағлуб бўлганди.

30 ёшли Андерсон эса ўтган йилнинг май ойида Фелисия Спенсерга имкониятни бой бериб қўйган ва шундан сўнг, иккита бор рақибларини таслим эта олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)