"UFC 276" турнирининг энг "даҳшат"ли тўқнашувида кимнинг имконияти юқори? (Сўровнома)

  • 30 июнь, 2022, 23:20
  • 0
  • MMA

2 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 276" турнири ташкил этилади. "T-Mobile Arena"да бўлиб ўтадиган ушбу жанг кечасида бир қатор қизиқарли тўқнашувларнинг шоҳиди бўламиз. Жумладан, марказий жангда ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья даъвогар Жаред Каннонирдан ўз титулини ҳимоя қилса, иккинчи марказий тўқнашув ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифасида Макс Холлоуэй чемпион Александр Волкановски билан баҳс юритади. 
Биз анъанага содиқ қолган ҳолда, юртимиз ММА олами вакилларининг Волкановски- Холлоуэй жанги борасидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Фарруҳ Мадаминов -мураббий 

- Жанг қизиқарли кечади. Улар ўртасидаги ҳар икки жангни томоша қилсангиз, иккиси ушбу дивизионнинг хақиқий етакчиси эканликларига амин бўласиз. Дастлабки, икки жангда Хорллоуэй ёмон ҳаракат қилмаган. Қайсидир маънода тенг жангни гувоҳига айланганмиз. Бироқ, бу сафар Волкановскида имконият юқори. Чунки, у янада мукаммал жангчига айланди. Холлоуэй эса аксинча у қадар ривожланди, деб айта олмайман. Шунинг учун имкониятларни 60/40 дея баҳолаган бўлардим.

фм

- Абдумажид Маҳмудов -менежер

- Назаримда ушбу  қарама-қаршилик "UFC 276" турнирининг энг қизиқ ўтиши кутилаётган тўқнашуви бўлади. Бир-бирига хос ва мос рақиблар... Ўйлайманки, мухлислар ҳам асло зерикиб қолмайди. Тўғри, икки бор Волкановски ғалаба қозонган. Унда руҳий жиҳатдан устунлик бўлиши мумкин. Аммо Холлоуэй бу сафар октагонга борини ташлаб чиқиб кетади. Шуниси билан ҳам у катта хавф бўлади, Волкновски учун. Имкониятларни 50/50 дейишим мумкин.

Абдумажид ака

- Шербек Билолов -мураббий 

- Тўғриси, бу тўқнашувга бўлган қизиқиш марказий жангдан ҳам юқори бўлиши турган гап. Чунки, принципиал рақиблар баҳси ҳар доим қизиқарли бўлган. Улар ўртасидаги икки жанг ҳам томошабоп ва шиддатли кечган. Учинчи тўқнашув ҳам улардан асло қолишмайди. Чунки, Холлоуэй учун ушбу азалий рақибини мағлуб этиш йўлидаги сўнги уриниш бўлади. Шунинг учун Холлоуэй бу сафар жуда хавфли бўлади. Имкониятлар 50/50!

шербек

- Мансур Тўғизбоев -мураббий 

- Бу жанг улар ўртасидаги 3-тўқнашув эканлигини инобатга олсак, ҳар иккиси бир-бирини жуда яхши ўрганиб бўлишган. Руҳий устунлик Волкановски тарафида. Чунки, 2 бор ғалаба қозонган. Макс ҳам жуда кучли зарба соҳиби эканлигини барча билади. Аммо, Волкановскини ушбу жангда мағлуб этишни уддалай олишига шубҳам бор. Аксинча австралиялик жангчи муддатидан аввал зафар қучади, деган фикрдаман. 

мангуст_2

- Мавлонбек Мавлонов - мураббий

- Агар, бу жанг бир-икки йил аввал, улар ўртасидаги 2-жангдан кейин бўлганида ҳеч шубҳасиз Максни ғалаба қозонади, деган бўлардим. Волкановски шу икки йил мобайнида чемпионлик нима эканлигини том маънода хис қилиб улгурди. Қолаверса, даражаси ҳам ошди, кураши кучайди. Қисқа қилиб айтганда бу сафар ҳам Волкановски очколар ҳисобида ғалаба қозонади.

мавлон_2

- Жамол Муталибов - ММА жангчиси

- Қизқиарли жанг бўлади. Иккаласи ҳам яхши савиядаги, кучли жангчилар ва бир-бирига осонликча таслим бўлишмайди. Улар бир-бирини заиф ва кучли жиҳатларини яхши билади. Аввал, икки бор тўқнаш келган ва Волкановскига омад кулиб боққанди. Бу сафар Холлоуэй бор имкониятини ишга солиб, чемпионликни тортиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ, Волкановски жуда ақлли жангчи...Умуман олганда имокниятларни 50/50 баҳолган бўлардим. 

жамол

- Ҳумоюддин Мухторов -ММА жангчиси 

- Менимча бу сафар ҳам жанг тўлиқ давом этади ва Волкановски очколар ҳисобида ғалаба қозонади. Чунки, улар бир-бирини ўрганиб бўлишган. Холлоуэй учун бу ҳаёт-мамот жангига айланади, десам янглишмаган бўламан. Икки мағлубияти унга қўшимча мотивация бериши мумкин. Бироқ, Волкановски жуда ақлли жангчи ва октагонда ғалаба қозониш учун барчасини амалга оширади. 

хумоюн_1


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!