UFC 280. Жанг кечаси бонуслари кимга насиб этди?

  • 23 октябрь, 2022, 15:29
  • 0
  • MMA

Абу-Даби шаҳрида UFC 280 турнири бўлиб ўтди. Жанг кечаси якунлари бўйича бонус эгалари аниқланди.

Ўта енгил вазн тоифасида октагонга кўтарилган Шон О'Мэлли ҳамда Пётр Ян 50 минг АҚШ долларидан бонус олди. Бу кечанинг энг яхши жанги деб топилди. 

Шунингдек, Шон Бредини мағлуб этган Билол Муҳаммад ва Чарльз Оливейра устидан ғалаба қозонган Ислом Махачев ҳам 50 минг доллардан мукофот оладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!