"UFC 304" турниридан ким қанча бонус олди ёхуд Дана Уайт нимадан норози?
Манчестер шаҳрида ўтказилган "UFC 304" мусобақаси якунланди. Анъанага кўра, турнирдан сўнг жангчиларга бонуслар берилди. Шундай қилиб, Том Аспиналл ва Майкл Паркин 100 000 доллардан олишди. Пэдди Пимблетт ғалабаси учун 200 000 доллорга эга бўлди.
UFC бош директори Дана Уайт бонусларни эълон қилар экан, ўз эътирозларини ҳам билдириб ўтди:
“Ушбу турнирда иштирок этган барчага раҳмат. Аммо мен бир нарсадан норозиман. Ҳеч ким қўлидан келганича қаттиқ курашмади. Ҳеч ким эрта ғалабага интилмади. Кетма-кет етти жанг – ҳакамларнинг қарори билан тугади", – деди Дана Уайт.
Фикрлар