"UFC 324" турнири: Жастин Гэтжи вақтинчалик чемпион, Пэдди Пимблетт ҳам қаҳрамон!

  • 26.01.2026 11:44
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, UFC промоушени ESPN билан шартномаси тугагач, "Paramount" билан 7 миллиардлик шартнома тузди. Йиллар давомида 50 минг доллар бўлиб турган бонуслар эса 100 минг долларга сакради. Қолаверса, муддатдан аввалги ғалаба учун 25 минг бонус ҳам қўшилди. Бу эса жангларнинг янада қизиқроқ тус олишига мотивация берганини кўрдик.

Tecno

"UFC 324" турнирида “Кечанинг энг ёрқин жанги” дея Жастин Гэтжи ва Пэдди Пимблетт тўқнашуви топилди. Мухлислар том маънода гладиаторлар жангига гувоҳи бўлди. 

Биринчи раунд бошланди. Икки тарафдан зарбалар алмашинуви, орада инглиз жангчисидан битта тизза зарбаси, америкаликдан эса "апперкот" нокдауни, "Ground and pound" зарбалари, ҳакам жангни тўхтатишга тайёр, лекин Пэдди чидади ва ҳимояланди. Кейин Жастиндан гильотин усулига уриниш, бироқ Пимблетт ҳолдан тойишни истамади ва "стойка"да жанг қилишга чақирди. Педди чарчаганидан оёқда ўзи зарба бераётган пайт мувозанатини йўқотди. Пимблеттдан яна иккита тизза зарбаси, Гэтжидан эса "айпок" (кўзга қўлни тиқиб олиш). Гўё "UFC 321" да ҳамюрти Том Аспиналл бундай ҳолатда давом этмаганлиги учун танқидлар остида қолганини ёдга олгандек, Пэдди давом этди. Шу тариқа биринчи раунд Жастин фойдасига якунланди. Зарбалар 36-35 – деярли тенглик. Бир нокдаун, бир "Ground and pound", бир тейкдоун уриниши ва бир гильотин уринишлари 10-9 шаклда Жастиннинг фойдасига ишлади.

Иккинчи раундда америкалик жангчидан уч гильотинга уриниши, бир нокдаун, бир "Ground and pound", зарбалар 43-22 эвазига яққол устунликка эришди.

Учинчи раунд аввалгиларига қараганда бироз сустроқ ўтди. Педди қочиб-қочиб курашди. Орада белдан паст қисмга таъқиқланган зарбани йўллаб юборди. Шунга қарамай учинчи раунд унинг фойдасига тугади – 10-9. Зарбалар аниқлиги 46-26. Лекин жанг тугагани йўқ.

Тўртинчи раунд бошланди. Пимблеттдан тейкдаунга уриниш, бироқ Жастин бундан фойдаланиб, яна гильотинга ҳаракат қилиб кўрди ва бу сафар ҳам америкалик бунга катта куч сарфламади. Бу раунда Гэтжи Пэддининг белдан паст қисмиига тепди, бу ҳолат клинчда содир бўлгани боис вақтни тўхтатиб туришга хожат қолмади. Боз устига зарбалар аниқлиги статистикада Жастин фойдасига эди – 43-31.

Ҳал қилувчи – бешинчи раунд эса Пимблеттнинг устунлигида ўтди, аммо ҳакамлардан фақат Майкл Белл раундни инглиз фойдасига баҳолади. Дерек Клери ва Сол Домато эса Жастинга овоз берди. Учала ҳакам овозини Пэддига берганда ҳам, Жастин уч раунддаги устунлиги билан ғолибга айланар эди. Умумий ҳисоб – 48-47, 49-46, 49-46.

Ушбу кечадан Жастин Гэтжи енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионга айланди. Лекин Пэдди Пимблетт ҳам қўлидан келганича ҳаракат қилди ва қаҳрамон сифатида октагонни тарк этди, дейиш мумкин.

Азизбек ҒОЗИЙ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!