"UFC 328" турнири: Хамзат Чимаев "тахтдан қулади", Жошуа Ван эса камарини сақлаб қола олди!

  • 10.05.2026 09:55
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳозиргина АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган "UFC 328" турнири якунланди. Кечанинг марказий тўқнашувида таниқли ММА устаси Хамзат Чимаев америкалик Шон Стриклендга қарши октагонга кўтарилди. Қуйида ушбу оқшомда қайд этилган натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

Хосе Очоа ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Клэйтон Карпентер устидан ғалаба қозонди (30-27 х3);

Байсангур Сусуркаев 3 раундда Жордан Сантосни сабмишн эвазига мағлуб этди;

Пэт Сабатини очколар бўйича Уильям Гомисдан устун келди;

Роман Копылов Марко Тулиони ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (29-28 х3);

Жим Миллер биринчи раундда Жаред Гордонни бўғиб қўйди;

Грант Доусон 3 раундда Матеуш Ребетскини сабмишен орқали таслим этди;

Ярослав Амосов иккинчи раундда Йоэл Альваресни бўғиш усули билан мағлубиятга учратди;

Атеба Готье 2 раундда Оззи Диазни нокаутга учратди;

Бобби Грин 1 раундда Стивенсни сабмишн орқали таслим этди;

Шон Брэди ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Хоакин Бакли устидан зафар қучди (30-25 х2, 30-27);

Александр Волков ҳакамларнинг якдил қарори билан Валдо Кортес-Акостани мағлуб этди (30-27, 29-28 х2);

Жошуа Ван Тацуро Тайрани 5-раундда техник нокаутга учратиб, чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди;

Шон Стриклэнд очколар эвазига Хамзат Чимаев устидан ғалаба қозониб, чемпионлик камарини қўлга киритди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!