UFC билан шартнома имзолашга яқин ўзбек жангчиси Жон Жонс менежери билан ҳамкорлик қилади

Юртимизнинг энг кўзга кўринган эркин курашчиларидан бири Бекзод Абдураҳмонов Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган эди. Аввалги интервьюларимизда Бекзод Олимпиададан кейин фаолиятини ММАда давом эттириши ҳақида ҳам айтиб ўтган эди. 

 У Токио Олимпиадасидан кейин UFC промоушенида фаолият олиб бориши ҳақида маълумотлар тарқалди. Биз бунга ойдинлик киритиш мақсадида спортчимиз билан боғландик.

Токи Олимпиадасидан кейин UFCда фаолият олиб борар экансиз?

-Ҳа, шундай ниятимиз бор. 

- Лекин бу ўз-ўзидан бўлмайди. Таклиф борми?

- Албатта, таклиф бор. Лекин UFC катта ва нуфузли промоушен. Унда бирданига жанг ўтказиб кетиш жуда қийин. Мен ММАда анчадан бери жанг ўтказмадим. Шунинг учун дастлаб бир-иккита жангни бошқа оддийроқ промоушенда ўтказиш ниятидаман. 

- UFC билан ўртадаги воситачи яъни, менежерингиз ким? Ҳар ҳолда жиддий мутахассисга ўхшайди. Чунки, UFC промоушенига тавсия қилишни ўзи бўлмайди?

- Ҳа, Малки Кава билан ҳамкорлик қилмоқдаман. У  ММА оламида ўз номига эга бўлган инсон. Жон Жонс, Хорхе Масвидаль, Энтони Петтис каби UFC юлдузлари ҳам унинг мижози ҳисобланади. 

- Енгил вазнда (66-70 кг) фаолият юритмоқчимисиз?

- Эҳтимол, ўша кунлар келаверсинчи, ҳозирда бор эътиборимни Олимпиадага қаратганман. 

- Раҳмат. Токиода ҳам ажойиб иштирок билан бутун халқимизни хурсанд қилишингизга тилакдошмиз.

- Миннатдорман ва бунга ҳаракат қиламан. 

Маълумот учун, Бекзод Абдураҳмонов ММАда ҳам 7 та жанг ўтказиб улгурган ва барчасида ғалаба қозонган. 

бек_3

 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар