UFC Ҳамзат Чимаев ва Нейт Диас жангини тасдиқлади (фото)

  • 24 июль, 2022, 11:05
  • 0
  • MMA

UFC ўзининг навбатдаги 279-турнирида супер жанг ўтказилишини эълон қилди.

Унга кўра, 11 сентябрь куни Невада штатида бўлиб ўтадиган кечада асли чеченистонлик Ҳамзат Чимаев ва АҚШ вакили Нейт Диас жанг қилади. Чимаев сўнгги бор апрель ойида ўтказилган UFC 273 турнирида октагонга кўратилган ва бразилиялик собиқ чемпион Гилберт Бёрнсни мағлуб этганди. Ҳозирча, Ҳамзат енгилмаслигича қолмоқда.

Диас 2021 йилнинг июлидан бери жанг қилмади. У охирги марта UFC 263 доирасида Леон Эдвардсга имкониятни бой берган. Нейтнинг статистикаси 23 ғалаба ва 13 мағлубиятдан иборат.

IMG_20220724_100844

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!