UFC нинг рус жангчиси МакГрегорнинг Proper 12 вискисининг таъмига баҳо берди

UFC жангчиси Aлександр Волков икки йўналиш бўйича собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор томонидан ишлаб чиқарилган “Proper 12” вискининг таъм сифатига баҳо берди.

“Конор вискисини татиб кўрдим. У оддий. Ҳудди, “Jack Daniels” ва “Jameson”га ўхшайди.

Вискини меъёрида истеъмол қилиш ёмон эмас. Шундай бўлсада, у маст қилувчи ичимлик. Шунинг учун, салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас”,- деди Волков.