
"UFC on ESPN 68" турнирида ноодатий ҳолат юз берди
Ҳозиргина "UFC on ESPN 68" турнири якунланди.
Қизиқарлиси, унинг асосий тўқнашувида жанг қилиши белгиланган Эрин Блэнчфилд ва Мэйси Барбер қарама-қаршилиги Мэйсининг соғлиғидаги муаммолар сабаб бекор қилинди.
Қуйида барча натижалар билан танишишингиз мумкин.
Асосий кард:
Матеуш Гамрот ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Лудовит Клайнни мағлуб этди;
Рамиз Брахимадж 1-раундда Билли Рэй Гофф устидан сабмишн эвазига ғалаба қозонди;
Дастин Жейкоби 1-раундда Бруно Лопесни нокаутга учратди;
Кетлин Виейра очколар эвазига Мэйси Чиассонни енгди;
Закари Риз ҳакамлар қарорига кўра Душко Тодоровичдан устун келди;
Прелим:
Аллан Насименто очколар бўйича Жафел Филҳони мағлубиятга учратди;
Жордан Левитт 1-раундда Курт Холобау устидан сабмишн эвазига зафар қучди;
Болажи Оки бир ҳакамларнинг якдил қарори билан Майкл Асвеллни таслим этди;
Элис Арделеан очколар ҳисобида Раянне Дос Сантосдан устун келди.
Фикрлар