UFC промоушени 375 миллион доллар жаримага тортилди
2014 йил Чунг Ле, Нейт Куори ва яна бир нечта спортчилар томонидан UFC га нисбатан кўплаб қатор даъволар қўзғатилганди. Улар UFC нинг ММA жангчилари бозорида монополия кучини сақлаш ва спортчиларнинг тўловлари билан боғлиқ масалалар эди. Aввалига суд промоушенга 335 миллион доллар миқдорда жарима солганди. Аммо куни кеча судя Ричард Булуэр охирги суриштирувлардан сўнг UFC дан жами 375 миллион доллар ундирилишини тасдиқлади.
Шунинг билан, ўн йил давом этган суд иши якунланди.
Эслатиб ўтамиз, промоушен навбатдаги турнири - "UFC 308" ни 26 октябрь куни Абу-Дабида ўтказади.
Фикрлар