UFC раҳбари: Макгергор ва Хабиб реванш жанги 2019 йили ташкил қилиниши мумкин
Ads

UFC бошлиғи Дана Уайт енгил вазнда жаҳон чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги реванш жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Агар барчаси режа бўйича кетадиган бўлса, бу тўқнашув шу йили (2019) ташкил қилиниши керак, – дея Уайтнинг сўзларини келтиради TMZ Sports нашри.

Бироқ бу UFC раҳбари Хабибнинг Конор билан реванш жангига қадар яна битта жанг ўтказиш кераклигини ҳам яширмаган. Бунда Хабиб чемпионлик камарига асосий даъвогарлардан бири америкалик Тони Фергюсонга қарши рингга чиқиши мумкин.

habib vs conor_2

Эслатиб ўтамиз, 6 октябр куни Лас-Вегасдаги “UFC 229” турнирида Хабиб оғритувчи усул билан Макгрегорни муддатидан олдин мағлуб қилган.