Асосий мазмунга ўтиш

UFC расман Рамазон Темиров нокаутига муносабат билдирди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бир зарба ҳаммасини ҳал қилди

UFC Eurasia ўзининг расмий саҳифасида Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтган UFC 333 турнирида ўзбекистонлик жангчи Рамазан Темиров (20-2)нинг инглиз спортчиси Лонир Кавана (10-2)га қарши жангда мағлуб бўлганини изоҳлади.

«Кавана биринчи раунддаёқ апперкот зарбаси билан Темировни тўхтатди!», — дейилади нашрдаги хабарда.

Жанг енгил тоифада ўтказилди ва биринчи раундdayoq британ жангчисининг техник нокаути билан якунланди. Ушбу баҳс олдидан Кавана UFC ушбу дивизиони рейтингида олтинчи, Темиров эса ўнинчи ўринни эгаллаб турган эди.

Бу мағлубият Темиров учун UFC доирасидаги тўртта жангидан кейинги илк ютқазиш бўлди ва унинг профессионал ММАдаги ўн икки ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйди. Энди ўзбекистонлик спортчининг ҳисобида 20 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Кавана эса ўз натижасини 11 ғалаба ва 2 мағлубиятгача яхшилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ