UFC собиқ чемпиони фаолиятини якунлади
UFC собиқ чемпиони Майкл Биспинг расман фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. 39 ёшли англиялик спорт устаси охирги учрашувини Ливерпульда ўтқазишни режалаштираётганди, бироқ баҳс қолдирилган.
- Ушбу фаолият билан бутун умр давомида шуғулланиб бўлмайди. Хабарингиз бор, бир неча йиллар олдин менда бир кўзим билан муаммолар келиб чиққанди. Гастелумга қарши жангдан сўнг иккинчи кўзимда ҳам ўзгаришлар сезишни бошладим.
Кўзимнинг тўр пардаси шикастланган дея таҳминлар бор эди. Аммо мутахассисларнинг кўригидан сўнг бу муаммо жиддий эмаслигини тушундим. Рашад Эванс билан Лондонда жанг қилиш борасида музокаралар олиб бораётгандим, учрашув бекор қилингани яхши бўлди.
Ажойиб хаёт кечирдим дея айтаоламан. Чемпион ҳам бўлдим, кўп жангларда ғалаба қозондим, - дея Биспингнинг сўзларидан иқтибос келтиради bjpenn.com нашри.
Маълумот учун, Майкл ММА доирасида 30 учрашувда иштирок этиб, 9 мағлубиятга учраган. 2016/17 йилларда UFC ўрта вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби бўлган ва ўтган йилнинг ноябрь ойида ушбу камарни қўлдан бой берди.
Фикрлар