UFC собиқ жангчиси АҚШ президенти бўлмоқчи

  • 26.06.2026 11:32
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

UFC cобиқ жангчиси Чейл Соннен 2028 йилда АҚШ президентлигига номзодини қўйишни режалаштирмоқда.

"Мен 2028 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз маъмуриятимни шакллантиришнинг дастлабки босқичида турибман. Агар ҳаммаси муваффақиятли амалга ошса, кейинги иш жойим Оқ Уй бўлар...", - деб ёзди Чейл Х ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, 49 ёшли Соннен ҳозирда машҳур таҳлилчи ва MMA тарихидаги энг яхши треш-токерлардан бири ҳисобланади. У сиёсатда аллақачон тажрибага эга: 2010 йилда Чейл Орегон штатидаги Вакиллар палатаси учун сайловда ғалаба қозонган, аммо пул ювиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар туфайли пойгадан воз кечишга мажбур бўлган. Шунингдек, Соннен аввалроқ, Орегон губернатори лавозимига номзодини қўйиш ниятида эканини ҳам маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!