"UFC Vegas 35" турнирида Маҳмуд Мурадов жанг қилади ёхуд тўлиқ жуфтликлар билан танишинг!

  • 27 август, 2021, 11:08
  • 0
  • MMA

28 август (Тошкент вақти билан 29 август эрта тонгда) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида яна бир ММА кечаси старт олади. Яъни, "UFC Vegas 35" турнири ўтказилади.

Бутун ўзбекистонлик ММА ишқибозлари айнан ушбу жанг оқшомини орзиқиб кутаётган бўлса, ажаб эмас. Сабаби, ўзбекистонлик биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов ҳам ушбу кечада октагонга кўтарилади. 

Ҳамюртимизнинг нуфузли промоушендаги 4-рақиби АҚШ вакили Жеральд Мёршарт бўлади. Бунга қадар юртдошимиз UFCда 3 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонганди. 

Шунингдек, ушбу кечанинг марказий жанги ярим енгил вазн тоифаси рейтингининг мос равишда 9-ўрнида бораётган бразилиялик Эдсон Барбоза ҳамда 10-поғонада зикр этилган Грузия вакили Гига Чикадзе ўртасида бўлиб ўтади. 

Қолаверса, бир қатор қизиқарли ўтиши кутилаётган тщынашувлар ҳам файт-карддан ўрин олган. Қуйида тўлиқ жуфтликлар билан танишишингиз мумкин!

Асосий кард

Ярим енгил вазн

Эдсон Барбоза (Бразилия) vs Гига Чикадзе (Грузия)

Ўрта вазн

 Брайэн Баттл (АҚШ) vs Гилберт Урина (АҚШ)

Ўта енгил вазн тоифаси

 Рикки Турсиос (АҚШ)  vs Брэди Хайстэнд (АҚШ)

Ярим ўрта вазн 

Кевин Ли (АҚШ) vs Даниэль Родригес (АҚШ)

Ўрта вазн тоифаси 

Андрэ Петроски (АҚШ) vs Майкл Гиллмор (АҚШ)

Ўрта вазн тоифаси

 Махмуд Мурадовт (Ўзбекистон) vs Джеральд Мёршарт (АҚШ)

 Прелим кард

Ўрта вазн тоифаси 

Алессио Ди Кирико (Италия) vs Абдул Разақ Ал Ҳассан (АҚШ) 

Ўрта вазн тоифаси

 Сэм Элви (АҚШ) vs Веллингтон Турман (Бразилия)

Ярим оғир вазн тоифаси

Дастин Джейкоби (АҚШ) vs Даррен Стюарт (Англия)

Супер енгил вазн (Аёллар)

 Жей Жей Олдрич (АҚШ) vs Ванесса Демопулос (АҚШ)

Енгил вазн

Жамал Эммерс (АҚШ) vs Пэт Сабатини (АҚШ)

Ярим ўрта вазн

Мана Мартинес (АҚШ) vs Гуидо Каннетти (Аргентина)

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!