UFC юлдузи Хорхе Масвидаль Канелони жангга чорлади
2 ноябрда Мэддисон Сквер Гарденда UFC 244 доирасида ўзининг навбатдаги жангида Нейт Диас устидан шов-шувли ғалабага эришган Хорхе Масвидаль бокс юлдузи 4 вазнда жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альваресни жангга чорлади. 2 ноябрдаги UFC ва бокс оқшоми бир вақтга тўғри келганлиги учун Сауль Альварес ва Сергей Ковалёв иштирокидаги асосий жанг ва андеркард жанглари орасида катта танаффус бўлди. Бу вақт оралиғида МГМ Гранд аренасида катта монитор орқали Масвидаль ва Диас ўртасидаги жанг намойиш қилинди.
"Мен бокс туша оламан ва Канелонинг юзини бузишга қодирлигимни ҳис қилмоқдаман. Балки бир кунда ва бир вақтда жанг ўтказганлигимиз бунга қандайдур белгидир. Бироқ мен у билан рингда ҳисоб китоб қилиб олишни ҳоҳлайман" - деди Масвидаль.
Фикрлар