UFC юлдузлари Чарльз Оливейра ва Алекс Перрейра билан бир кун машғулот ўтказиш ҳамда тушлик қилиш қанчага тушади?
UFC юлдузлари Алекс Перрейра ва Чарльз Оливейра билан бир кунни ўтказиш бўйича душанба куни кечқурун кимошди савдоси бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда бир мухлис (исми ошкор этилмаган) 60 минг 500 доллар тўлаб, ММА усталари билан бир кунни ўтказиш имконига эга бўлди.
Шунингдек, ушбу мухлисга афсонавий боксчилар Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд имзолаган бир жуфт бокс қўлқопи топширилди.
Қоидага кўра, мухлис икки спортчи билан бир кунни эмас, ҳар бир спортчи билан алоҳида кунда вақт ўтказиши мумкин бўлади.
Яъни мухлиснинг дастлабки куни Оливейра билан Гуаружадаги уйига бориш, тушлик қилиш ва BMF чемпиони билан машғулот ўтказишдан иборат бўлади. Бошқа куни эса Перрейра ғолибни Қўшма Штатларда кутиб олиб, худди шундай ишларни таклиф қилади, шунингдек, камон ва ўқ отиш билан шуғулланади.
Мазкур кимошди тадбири футбол юлдузи Неймар томонидан тарғиб қилинмоқда. Хабарларга кўра, йиғилган маблағ Праиа Гранде шаҳридаги 3000 га яқин болалар ва ўсмирларни қўллаб-қувватловчи институтга йўналтирилади.
Маълумот учун, 2025 йил Оливейра мазкур аукционда иштирок этганида, йиғилган маблағ 5,1 миллион долларни ташкил этганди.

Фикрлар