"UFC254": Хабиб - Гетжи жангига тайёрмисиз? Навбат кутилган беллашувга (матнли трансляция ва видеолар)
Жанглардаги воқеаларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.
Қуйидаги тугмани босиш орқали энг сўнгги воқеаларни ўз вақтида кузатиб бориш мумкин бўлади.
01:50: Гетжини у оёқлари билан бўғиб олиб, мағлубиятга учратди. Хабиб отасисиз илк ғалабасини кўз ёшлар билан қабул қилди.
01:48: Биринчи раунд кутилганидек шиддатли кечди. Қойил!
01:41: Жанг бошланди.
01:38: Жангчилар октагонга тушиб келди. Барча нарса тайёр.
01:21: Ҳа, Уиттакер ғалаба қозонди. Энди Хабиб - Гетжи!!!
01:19: "Co-main event" якунланди. Катта эҳтимол билан ҳакамлар Уиттакернинг ғалабасини эълон қилишади.
01:03: Уиттакер ва Канноньер жанги бошланди.
00:43: Харрис ҳакам қарорига кўра, жангни давом эттира олмайди. Волков техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
00:31: Навбат Волков - Харрис жангига. Яхши жанг бўлиши кутиляпти.
00:11: Фил Хейвс ва Жейкоб Малкун ўртасидаги жанг 18 сония давом этди. Хейвсдан супер нокаут.
00:09: Хабиб аренага келиб улгурган.
23:52: Лаурен Мёрфи Лилия Шакировани бўғиб олиш усули билан мағлубиятга учратди. Афсус, мағлубият билан бошланди. Келгуси жангларда омад тилаймиз.
23:39: Навбат Лилия Шакировага. Омад тилаймиз. Ўзбекистон байроғи ва ўзбек қўшиғи билан чиқиб келди.
22:24: Анкалаев ажойиб нокаут билан ғалаба қозонди. Ҳакамлар ҳатто уни тўхтатиб қолишга ҳам улгуришмади.
23:16: Кутелаба ва Анкалаев ўртасидаги узоқ муддатли қарама-қаршилик давом этади ва бугунги жангда кўп нарса ҳал бўлиши керак.
22:47: Туиваса нокаут эвазига ғалаба қозонди.
22:36: Туиваса ва Стрюв жанги старт олмоқда. Оғир вазнлилар баҳси.
22:29: Кейси Кенни ҳакамлар қарорига кўра, ғолиб деб эълон қилинди.
22:27: Жанг ўз якунига етди. Тўлиқ давом этган баҳс ғолибини кутамиз.
22:11: Натаниэль Вуд ва Кейси Кенни жанги бошланди.
21:50: Раҳмонов рақибини бўғиб олиш усули орқали мағлубиятга учратди.
21:42: Қозоғистонлик енгилмас жангчи Шавкат Раҳмонов бразилиялик Оливейрага қарши дебют жангини ўтказади.
21:32: Учинчи жангда кутилмаган дуранг қайд этилди. Кўпчилик корейс жангчисининг ғалабасини тахмин қилганди. Тўлиқ давом этган илк курашда ғолиб номи аниқланмай қолди.
21:10: Ун Жанг ва Сэма Элви жанги бошланди.
21:07: Кейинги жангда Лиана Жожуа Миранда Маверикка имкониятни бой берди.
21:03: Жанглар бошланиб улгурди. Биринчи жангда Жоэль Алварез Александр Яковльевни мағлубиятга учратди.


Изоҳлар (0)