UFCда чемпион бўлган каратэ усталари ҳақида биласизми?

  • 1 февраль, 2021, 09:41
  • 0
  • MMA

Каратэ шарқ яккакурашлари орасидаги тарихийларидан бири ҳисобланади. Оммавийлиги жиҳатидан ҳам яккакураш спорт турлари орасида етакчилардан бири десак, янглишмаган бўламиз. Албатта, ушбу спорт турининг ҳам бир нечта йўналиши мавжуд. Шундай бўлса-да, барибир асос, ўзак битта саналади. Демоқчиманки, каратэ билан ҳамнафас инсон ҳар жабҳада ўзини ҳимоя қила олишга қодир ва бу спорт тури вакиллари ўз вақтида барча мамлакатларда авж олган яккакураш усталари ўртасидаги рақобатда ҳам ўзларини кўрсата олишган.

Ҳозирги кунда бутунжаҳон бўйлаб ММА жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Айниқса, UFC, “Bellator” промоушенлари томонидан ўтказиладиган жанг кечалари миллионлаб, таъбир жоиз бўлса, миллиардлаб мухлисларнинг диққат марказида бўлиб турибди. Каратэ нозик дидли спорт ва унинг қонун–қоидаларидан келиб чиқиб, бу яккакураш тури вакиллари ММА йўналишида муваффақият қозона олмайди, деган фикрлар ҳам йўқ эмас.

Бироқ, бу нотўғри тушунча эканлигини UFCда ўз вақтида чемпион бўлган каратэчилар рўйхатига эътибор қаратсангиз ҳам амин бўласиз.
Қуйида, биз шулардан баъзи бирлари билан таништириб ўтамиз:

Лиото Мачида

Яримоғир вазн тоифасида UFCнинг собиқ чемпиони, ҳозирда “Bellator”да ўз жангларини ўтказаётган бразилиялик ушбу жангчи ҳам каратэ билан  ёшлигидан шуғуллана бошлаган. Лиотонинг отаси Ёшизо Мачида Бразилияда япон каратэ ассоциацияси раҳбари бўлганлиги туфайли, унда ушбу спорт турига меҳр уйғонган ва кейинчалик ММА тарихида каратэнинг ёрқин вакилларидан бирига айлана олганди.

мачида

Жорж Сен-Пьер

Сўнгги йилларда каратэдан чиққан энг машҳур ММА жангчиси ҳисобланади. У UFCда икки вазн тоифасида чемпион бўла олган. Фаолиятига якун ясаганига кўп бўлмади. Канадалик жангчи етти ёшидан каратэ билан шуғулланишни бошлаган. Якунда эса, у том маънодаги ММА афсонаси бўла олди.

жоржино

Роберт Уиттакер

Австралиялик шоввоз саккиз ёшидан бошлаб, каратэ билан шуғулланган. У UFCда ўрта вазн тоифасида чемпион бўла олган ва ҳозирда ҳам ушбу дивизионда етакчи ҳамда чемпионликка даъвогар ҳисобланади. Шунингдек, у ўз вазн тоифасидагилар орасида техникси энг юқори даражада эътироф этилади. Албатта, бу ҳам каратэнинг унга тақдим этган имкониятидир.

рожон

Шубҳасиз, бундай тоифадаги жангчилар яна кўплаб топилади. Бизни кузатишда давом этинг ва сизларга яна шундай жаҳон тан олган каратэ вакилларини таништириб борамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!