UFC нинг таниқли шарҳловчиси Жо Роган ММА қоидаларини ўзгартириш бўйича ноодатий таклиф киритди!
UFC нинг машҳур шарҳловчиси Жо Роган аралаш яккакурашлар(ММА)да вазн тоифалари сонини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
"Менимча, ММА вакиллари шуни тан олиши керак: ҳаддан ташқари вазн ташлашни тўхтатишга ёрдам берадиган омиллардан бири — жангчиларга кўпроқ вазн тоифалари ва имкониятлар беришдир. ММАда атиги саккиз нафар чемпионнинг бўлиши жуда ҳам чекловчи ҳолат. Аралаш яккакурашларда икки камарни ютишнинг ўзиёқ жуда қийин. Ҳозиргача энг юқори натижа шу — фақат икки вазнда чемпионлик. Ҳеч ким уч вазнда бунга эришмаган. Агар вариантлар кўпроқ бўлганида, биз янада рақобатли жангларни кўрардик. Қолаверса, бу жангчилар саломатлиги учун ҳам фойда. Чемпионлар доираси кенг бўлиши спорт ривожига хизмат қилади. Чемпион бўлишга лойиқ йигитлар кўп, фақат улар учун мос вазн тоифаси йўқ", — деди Роган ўз подкастида.
Эслатиб ўтамиз, UFC нинг навбатдаги турнири 1 март куни Мехико шаҳрида ўтказилади.
Ғиёсиддин Уралов тайёрлади
Фикрлар